Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Биринчи гуруҳнинг тушунчасидаги хатоларига сабаб ҳинд фалсафасидан таъсирланиш бўлди. Чунки ҳинд фалсафасида тақашшуф ва таркидунёчилик илгари сурилган. Айрим мусулмонлар буни янглиш тушунишди ва таркидунёчилик, яъни «тақашшуф»ни ҳадисларнинг бирида айтилган зоҳидлик деб ўйлашди. Натижада, бу тушунчадан сўфийлик оқими келиб чиқди, у дунёдан фойдаланиш ёки ундан юз ўгириш маъносини тушунишга таъсир қилди. Ҳолбуки, зоҳидлик дунёни ғоя, олий армон деб билиб, мол-дунё тўпламасликни англатади. Зоҳидликдан неъматлардан фойдаланмаслик керак деган маъно чиқмайди. Тақашшуф ва дунёдан юз ўгириш эса, аксинча, ҳаёт неъматларидан ва лаззатларидан воз кечишни англатади, бу Исломга зиддир.


Иккинчи гуруҳдагилар эса юнон фалсафаси таъсирида залолатга юз тутдилар. Бунинг боиси шундаки, юнон фалсафаси табиат ташқарисидаги нарсалар ҳақида баҳс юритиб, илоҳнинг борлигини ва сифатларини текширишга чақирган. Фатҳ қилинган юртлардаги ғайримуслим зиёлилар бу фикрлар билан Исломга ҳужум қилишди. Бу кураш мусулмонларни юнон фалсафасини таржима қилишга ва ўрганишга олиб келди. Улар юнонлар айтган фикрлар билан Ислом ўртасини мослаштирмоқчи бўлишди. Бу эса юнон фалсафасидан таъсирланган шахслар ўртасида турли баҳсларни келтириб чиқарди. Масалан, Қуръоннинг яратилишини баҳс қилиш ёки сифат сифатланаётган нарсанинг ўзими ёхуд алоҳида нарсами ва ҳоказо. Лекин бу баҳслар исломий ақида доирасида бўлиб, бу фикр эгалари ақидани илтизом қилиб, ақидадаги фикрлардан нарига ўтмадилар. Фалсафага шўнғиб, ақидага таалуқли фикрлардан узоқлашгани йўқ. Шунинг учун уларнинг фикрлари исломий фикрлар, изланишлари исломий сақофат деб саналади. Исломий ақида билан чекланишлари уларни залолатдан асраб қолди. Улар мўътазилилар каби тавҳид олимларидир. Лекин яна бир турдаги шахслар ҳам пайдо бўлдики, улар исломий ақида билан боғланмаган ҳолда, юнон фалсафасини асло Исломга боғламасдан, фақат ақлий асосда баҳс юритишди. Улар юнон фалсафасини текширишдан ўтиб, унга тақлид ва иқтидо қилишга уринишди, унинг андозасига қараб фалсафа яратмоқчи бўлишди. Изланишларида исломий ақидадан таъсирланиш у ёқда турсин, унинг борлигини ўйлаб ҳам кўришмади, балки соф фалсафий баҳсдан нарига ўтишмади. Уларда исломий тушунчаларнинг мавжудлиги сабабли баҳсларида исломий жиҳатлар бор эди. Худди яҳудий файласуфларининг ҳолати каби. Лекин уларнинг фалсафаси Исломга асло ҳам яқинлашмади. Юнон фалсафаси йўлидаги ақлий фалсафа бўлди, холос. Улар мусулмон файласуфлари - ибн Сино, Форобий, ибн Рушд ва бошқалардир. Уларнинг фалсафаси исломий фалсафа ҳам, Исломнинг ҳаёт ҳақидаги фалсафаси ҳам бўлмай, Исломга мутлақо алоқаси йўқдир. Уларнинг фалсафаси исломий сақофат деб ҳисобланмайди. Чунки бу фалсафалар ичида исломий ақиданинг асорати ҳам йўқ, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрилмаган. Унинг изланиш мавзуси юнон фалсафаси бўлиб, Ислом ақидасига дахлдор эмас.

 

Бу мусулмонларнинг ғайриисломий сақофатлар билан бўлган муносабатларининг хулосаси. Мусулмонлар фиқҳий аҳкомларга тааллуқли ажнабий сақофатлардан мутлақо таъсирланишмади ҳам, фойдаланишмади ҳам.

 

189-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260